НАМАНГАНДА ФВВ ХОДИМЛАРИ МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ЖАЛБ ҚИЛИНМОҚДА
Наманганда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари сменадан ташқари ва дам олиш кунларида мажбурий меҳнатга жалб қилинишаётгани айтилмоқда. Ходимлар қўшимча тўловсиз ишлаш, раҳбарлар муомаласи ва меҳнат ҳуқуқлари бўйича вазирликка мурожаат қилган.
Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида ходимлар сменадан ташқари вақтда ва дам олиш кунларида мажбурий меҳнатга жалб этилмоқда.
«Вазирликдан масъул шахслар келган пайтларда ходимларнинг сменаси қисқартирилиб, уч гуруҳга бўлиб ишлашга мажбурланади, бироқ бунинг учун иш ҳақига ҳеч қандай қўшимча тўлов берилмайди. Оддий хизматчилар ҳарбий хизматчиларга тенглаштирилади, лекин меҳнат ва иш ҳақи масалаларидаги мурожаатларимиз эътиборсиз қоляпти».
Айни дамда Наманган вилояти Наманган тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига, кейинчалик эса Тўрақўрғон туманидаги тизимга ходимларни ишга жалб қилиш ҳолатлари давом этмоқда.
Намангандаги ходимлар Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-майор Азизбек Исроилович Икромовдан ҳолатни ўрганиб чиқиш, айрим раҳбар ходимларнинг муомала маданияти ва ходимларга муносабатини текшириш ҳамда қонун доирасида чора кўришни сўрамоқда. Фойдаси бўлармикан? ФВВ бошқарма раҳбариятини қўллаб, шикоятларга эътиборсиз қолиши эҳтимоли юқори.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг