НАМАНГАНДАГИ «ЁШЛИК» СПОРТ МАКТАБИ ЎРНИДА КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ҚАД РОСТЛАЙДИМИ?
Наманган шаҳридаги «Ёшлик» спорт мактаби бассейнида сув таъминоти ва санитария ҳолати кескин ёмонлашгани ота-оналарни хавотирга солмоқда. Объект аукционга чиқарилиши ва ўрнида кўп қаватли уйлар қурилиши ҳақидаги гап-сўзларга расмий изоҳ сўралмоқда.
Наманган шаҳрининг 5-даҳасида жойлашган «Ёшлик» спорт мактабидаги шароитлар ота-оналарни жиддий ташвишга солмоқда.
Спорт мажмуасидаги бассейн санитария ва техник жиҳатдан қониқарсиз ҳолатга келган. Сув шаҳар тармоғидан узилгани сабабли бассейн махсус машиналар орқали тўлдириляпи. Тозалаш фильтрлари ўз вақтида алмаштирилмайди, насослар эскирган, бассейн сувидан ёқимсиз ҳид келади.
Спорт мажмуасидаги душ ва ҳожатхоналарда сув йўқ. Болалар машғулотдан кейин ювинолмайди. Ота-оналар фарзандларини машғулотларга олиб келмай қўйишяпти. Спорт мактаби тарбияланувчилари сони камайгач тўловлар ҳисобидан тушадиган маблағлар ҳам тушиб кетди. Спорт мажмуаси аукционга қўйилиши ва унинг ўрнида кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилаётгани ҳақида гап-сўзлар тарқаган. Бу маълумотларга ҳам расман ойдинлик киритиш зарур.
Ота-оналар мутасаддилардан «Ёшлик» спорт мактабидаги бассейннинг санитария ҳолатини текширишни, сув таъминотини тиклаб ва зарур таъмирлаш ишларини амалга оширишни сўрашяпти. Объектни сақлаб қолиш имкони бўлмаса, уни ёпишдан олдин болалар учун замонавий ва тенг қийматли спорт мажмуасини барпо этиш масаласи кўриб чиқилиши керак.
Мактабда Наманганнинг кўплаб болалари сузишни ўрганади, спорт билан шуғулланади ва соғлом турмуш тарзига қадам қўяди. Ўрнида кўп қаватли уй қуриш учун спорт мактабини атайин таназзулга суриклаш шартми? Дом қуртшга шундан бошқа жой йўқми?
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг