НАМАНГАНДА ФВБ ХОДИМЛАРИ ТЕКИН МАРДИКОРГА АЙЛАНТИРИЛДИ
Наманган вилояти ФВБ ходимлари Элтузарга хизмат вазифалари ўрнига қурилиш ва ободонлаштириш ишларига мажбурий жалб этилаётгани ҳақида шикоят қилди. Давлат маблағи ажратилаётган шароитда нега қутқарувчилар "текин мардикор"га айланмоқда, деган савол очиқ қолмоқда.
Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимларидан бири Элтузарга мурожаат қилиб, шахсий таркиб мунтазам равишда қурилиш ва ободонлаштириш ишларига жалб этилаётганидан шикоят қилди.
«Қутқарувчилар хизмат вазифаларини бажариш ўрнига янги қурилаётган ва таъмирланаётган ёнғин-қутқарув қисмларида ишлашга мажбурмиз. Айниқса, раҳбарлар ташрифи олдидан бундай ишлар кўпаяди.»
Ходимнинг таъкидлашича, яқинда ФВВ вазирининг Наманган вилоятига ташрифи олдидан шахсий таркиб бир неча кун давомида Наманган туманидаги қисмда қурилиш ва ободонлаштириш ишларига жалб қилинди.
Давлат қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун маблағ ажратишига қарамай, нега бу ишлар қутқарувчилар зиммасига юкланади?
Қурилиш ва хўжалик ишларини бажартириш учун сметада ишчиларга маблағ ажратилади. Шу маблағлар қаерда қўним топяпти?
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг