ҲАР САРАТОН ШУ БЎЛАР ТАКРОР: ЎЗБЕКИСТОН – МАРДИКОР ЎҚИТУВЧИЛАР ЮРТИ
Наманганнинг Давлатобод туманида 52-мактаб ўқитувчилари қурилиши тугамаган янги бинони оғир шароитда тозалашга мажбур қилингани айтилмоқда. Улар меҳнат таътили, маош ва мажбурий “ставка”лар орқали босим ҳақида сўзлаб берди.
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги ММТБга қарашли 52-мактаб ўқитувчилари қурилиш ишлари якунланмаган янги мактаб биносида тозалаш ишларига жалб қилиняпти. Гап енгил супир-cидир ҳақида эмас.
Ўқитувчилар оғир юк ташиб, қурилиш давом этаётган чанг-тўзон оралаб латта кўтариб юришибди.
Меҳнат таътилидан қайтган ходимларга июль ойининг сўнгги 4 куни учун маош берилиши эвазига мажбурий дам берилди, кейинчалик эса ҳафтасига ишга келмаслик учун 500 минг сўмдан “ставка” белгиланган ҳолда дам олиш таклиф қилинди.
Пул тўлашни истамай, ишга келган ўқитувчилар эса жазирама иссиқда турли оғир тозалаш ишларини бажаришга мажбурланяпти. Уларга шу 500 минг сабаб босим ўтказилаётган бўлиши мумкин.
Мурожаат муаллифлари юқори ташкилотлардан ҳолатни ўрганиб чиқиш, ўқитувчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда қонунбузарлик аниқланган тақдирда масъулларга нисбатан қонуний чора кўришни сўрамоқда. Чора кўрилармикан?
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг