Мудофаа ишлари бўлимларида тариф разряди пасайтирилди. Мудофаа ишлари бўлимларида бўлим бошлиғи ўринбосари, ЧҚБТ ва ёшлар билан ишлаш ҳамда «Ватан таянчи» бўлинмаси лавозимлари аввал 10-тариф разряди асосида белгиланган бўлиб, ходимлар шу шартлар асосида меҳнат қилиб келган.

Бироқ 2026 йил сентябрь ойида Мудофаа вазирлиги томонидан ушбу лавозимларнинг тариф разряди 10-разряддан 8-разрядга пасайтирилди. Ваҳоланки, ходимларнинг хизмат вазифалари, масъулияти, иш ҳажми ва уларга қўйиладиган талаблар ўзгармади.

Ходимларнинг ойлик иш ҳақи камаймоқда. Бу уларнинг моддий манфаатлари ва оилаларининг ижтимоий таъминотига салбий таъсир кўрсатяпти.

Тариф разрядининг пасайтирилишига асос бўлган буйруқ ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ўрганиш, қарорнинг меҳнат қонунчилигига мувофиқлигини текшириш ҳамда ходимларнинг меҳнат вазифалари ва иш ҳажми ўзгармаган ҳолда разряд пасайтирилиши сабабларига ҳуқуқий баҳо бериш зарур.

Қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, аввалги 10-тариф разрядини тиклаш ва ходимларга етказилган моддий зарарни қонунчиликда белгиланган тартибда қоплаш чораларини кўриш мақсадга мувофиқ.

Ходимлар имтиёз ёки қўшимча устама талаб қилмаяпти. Улар меҳнатига аввал белгиланган ҳақ тўлаш шартлари нима сабабдан ўзгартирилгани юзасидан қонуний ва асосли тушунтириш берилишини ҳамда меҳнат ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини кутмоқда.