МТРКДА ГОНОРАР ВА ШАРТНОМАЛАР КИМЛАР ҚЎЛИДА?
МТРК тизимидаги ходим Элтузарга йўллаган мактубида “Ўзбекистон 24” атрофида гонорарлар, йирик шартномалар ва эфир имкониятлари муайян гуруҳ қўлида жамланиб қолаётгани, бу эса оддий журналистлар учун адолатсиз муҳит яратаётганини иддао қилади.
Элтузар таҳририятига МТРК тизимида узоқ йиллардан буён ишлаб келаётганини айтган ходимдан навбатдаги мактуб келиб тушди. Муаллиф хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз исмини ва аниқ иш даврини ошкор қилмасликни сўраган.
Мактубда МТРК, хусусан “Ўзбекистон 24” атрофида гонорарлар, йирик шартномалар, ижодий буюртмалар ва эфир имкониятлари муайян гуруҳ қўлида тўпланиб қолаётгани иддао қилинади. Муаллифнинг фикрича, бу ҳолат оддий журналистлар, вилоятлардаги ижодкорлар ва кўп йиллик тажрибага эга ходимлар имкониятларини чеклаб, тизимда адолатсиз муҳит шаклланишига сабаб бўлмоқда.
Элтузар мактубда келтирилган иддаоларни мустақил тасдиқламайди ва уларни муаллиф позицияси сифатида эълон қилади. Шу билан бирга, МТРК раҳбарияти, мактубда номи тилга олинган шахслар ва масъул ташкилотларга жавоб ҳуқуқи очиқ эканини эслатиб ўтамиз.
Қуйида мактуб қандай бўлса шундайича, таҳрирсиз берилади.
«Ассалому алайкум Элтузар, яна МТРК масаласи кўтарилган экан биз ҳам фикримизни билдирсак. Мен ҳам МТРКда 2010 йиллардан буён фаолият юритиб келаман. Аниқ йилини айтмайман чунки Сафаров мени дарҳол топтиради.
Мен қишлоқ хўжалиги йўналишини ёритиб келар эдим. “Ўзбекистон” исталган ҳудудга бориб оддий халқ меҳнаткашлар ҳақида кўрсатувлар тайёрлар эдик. 2018 йилгача бу давом этди. Ундан кейин Мадамин Сафаров деган одам 24 каналига раҳбар бўлиб олди. Шундан кейин унинг хос соққакаши (шундай таърифлашади МТРКда) Шунқор Чориев бу линияни тўлиқ ўз агородига айлантириб олди. Қишлоқ хўжалигига оид барча ташкилотлар фақат Сафаров гуруҳи билан ишлашни бошлашди. Оддий миршикорлар ўрнини энди Ҳокимлар айтадиган пули тўланган тадбиркорлар эфира олиб чиқилди.
Мадамин Сафаров гуруҳи профессионал журналистикадан мутлақо йироқ бўлган фақат чўнтакни ўйлайдиган чинакам мафиядир. Унинг даврида 100лаб қаламкашлар ишдан хайдаб юборилди. Ёши катталар камситилиб йиғилишлардан чиқариб юборилди. Олдин у Низомиддинов кетига беркинди кейин эса Хаджаевни. Бугун Жўрабоевни орқа қилиб ўз гуруҳи билан ижодни, сўз эркинлигини кемиришда давом этмоқда. Энг алам қиладигани биласизми ? мурожаат қиладиган одам йўқ. Халқ қабулхонасига ёзса яна ижро учун Сафаровнинг ўзига юборади.
Сизнинг постларингиз чиндан фойда беради телеканалларда муҳит ўтган йили ўзгарди. Инсон ҳуқуқларига эътибор берилди. Гонорарлар назоратга олинди. Аммо 2026 йилдан яна назорат Сафаровнинг қўлига тўлиқ ўтиб кетди. Бемалол пул қилиб юришибди жазоланман. Текширувчилар ҳам хеч нима топа олмайди.
Бир яққол мисол келтирай: Агробанк ўтган йили “Ўзбекистон 24” билан миллиард сўмдан кўпроқ шартнома қилганда Сафаров пул бегонага ўтиб кетмасин дея “Банк Шунқорни сўраяпти” деган шиор ишлатиб мулллиф Ш.Чориев бўлади деб белгилаб қўйди. Наҳотки буни Раис кўрмаса? Бир ташкилотга миллиардлик пул тушсаю уни бажарадиган одам этиб ўринбосарга ижро учун топширилса ? Бу ишни бир нечта турли вилоятлардан бўлган ходимларга топшириб гонорарлар тақсимланса адолат бўлмасмиди ?
Яқинда чиққан постингизда жуда тўғри ифодаладингиз: Дилшод Файз чириган қайиқдан қутулди дея.
Шунқор Чориев сурхондарёдан ва у Сафаровнинг ўринбосари. Яқинда тайинланган Б.Мингбоев ҳам Сурхондарёдан ва энг қизиғи бу икки шахс ўртасида азалдан Сурхондарё бўйича пора олди бердиси борлиги айтиб келинади.
Мадамин Сафаров Қашқадарёдан. Ахборот24″ дастури бош муҳаррири Ш.Рўзиев ҳам у билан бирга 2018 йилда келган ва у ҳам Қашқадарёдан. Яна бир бош муҳаррир Д.Мўминов ҳам Сурхондарёдан. Ҳудудийчилар каналда мафия бўлиб олганин Раисдан бошқа ҳамма кўриб турибди.
Президент Адмиристрацияси раҳбарига мурожаат қилишибди. Аммо ҳуқуқий жиҳатдан МТРКга Вазирлар Маҳкамаси қарайди. Бош вазирга шундай таклиф бор: МТРКдаги бир вилоятдан тайинланган раҳбарларни ротация қилиб турли каналларга тарқатиб юбориш қийинми ? Шунда адолат бўлмайдими ?
Мулоҳаза ўзингиздан Туз оға. Бугун менимча ҳақиқий журналистика фақат Элтузарда қолди…»
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг