Уч нарсани чексиз кузатиш мумкин: оловнинг ёниши, сувнинг оқиши ва МТРКда гонорар машмашаси.

МТРКнинг «Ўзбекистон тарихи» телеканали ходимлари ножўя кадр сиёсати ва гонорар тақсимотида адолатсизликлар ҳақида мвълум қилишди.

Маълумотларга кўра, телеканал раҳбари Алишер Шойимов ижодий жамоага ишлаш учун соғлом муҳит яратиб бермаяпти.

Йиғилишларда МТРК раиси Абдурашид Жўрабоев жамоасини танқид қилиб, Мадамин Сафаровни мақтайди. Демак, компания рвҳбарияти орасида совуқ шамоллар эса бошлади.

Ойликлар ошгани рост.«Ўзбекистон тарихи» раҳбарияти маошни ўз чўнтагидан тўлаб бераётгандек ходимларга миннатли дашномлар қилмоқда.

“Биз жон куйдириб ишлаймиз, аммо натижа йўқ. Телеканалга адолатли, билимли, замонавий фикрлайдиган раҳбар керак”, — дейди ходимлар.

МТРК раёсатидан “Ўзбекистон тарихи” телеканалидаги вазиятни холис ўрганиш, ходимлар билан очиқ мулоқот ўтказиш ва адолатни тиклаш сўралмоқда.