МОСКВАДА ПАРАД ЎТГАЧ, РОССИЯ ҲАРБИЙЛАРИ ЯНА КИЕВНИ НИШОНГА ОЛИШДИ
9 майда Москвада парад ўтганидан кейин Россия қўшинлари яна Киевни ўққа тутди. Киевнинг Дарницкий туманида турар жой уйи жиддий шикастланди, вайроналар остида қолганлар бор, камида тўрт киши жароҳат олгани айтилмоқда.
«Москвага ҳужум қилманг, байрам парадини ўтказиб олайлик» дея Украинага ёлворган Путин ҳукумати 9 май ўтиши биланоқ Киевга ҳарбий ҳужум қилди.
Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченко маълум қилишича, Россия зарбаси натижасида Киевнинг Дарницкий туманидаги турар жой биносига жиддий зарар етган.
«Конструкциялар қулаб тушди. Вайроналар остида одамлар қолиб кетган», — деб ёзди Ткаченко.
Киев мэри Виталий Кличко сўзларига кўра, ҳодиса жойида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Украина телеграм-каналлари зарбани қаршилагантурар жой биноси акс этган видеоларни тарқатишяпти. Ткаченко Россиянинг Киевга ушбу ҳужуми оқибатида камида тўрт киши жабрланганини маълум қилди.
Ракета ва дрон қолдиқларининг пойтахтнинг турли ҳудудларига тушиши натижасида турар жой бинолари ва бошқа иншоотлар шикастланган.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг