МОСКВАДА ҚАРОВЧИСИЗ ҚОЛГАН 6 ЁШЛИ БОЛА ЎЗБЕКИСТОНГА ҚАЙТАРИЛДИ
Москвада ота-онаси ноқонуний миграция сабаб депортация қилинганидан сўнг қўшнилар қарамоғида қолиб кетган 6 ёшли фарғоналик Абубакр Миграция агентлиги саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистонга қайтарилди.
Москва шаҳрида ота-онасисиз қолиб кетган 6 ёшли фарғоналик Абубакр Ўзбекистонга хавфсиз тарзда олиб келинди.
Миграция агентлигининг маълум қилишича, боланинг ота-онаси Россияда ноқонуний миграция ҳолатида бўлгани сабабли депортация қилинган. Натижада 6 ёшли Абубакр Москвада қўшнилари қарамоғида қолиб кетган. Яна 13 нафар бола шу бўйича олиб келиниши, 74 нафар бола отаси урушга кетган, қамалган ва вафот этиб ёлғиз ишосиз қолган онаси қарамоғида қолган. Кейинги дастурда уларни ҳам олиб келиш ишлари режалаштирилган.
Боланинг аҳволи ҳақидаги мурожаатдан сўнг Миграция агентлигининг Фарғона вилояти филиали ҳамда Москва шаҳридаги ваколатхонаси томонидан зудлик билан ташкилий ва ҳуқуқий чоралар кўрилди.
Олиб борилган ишлар натижасида Абубакр авиация ходимлари кузатуви остида хавфсиз тарзда Ўзбекистонга қайтарилиб, яқинларига топширилди.
Миграция агентлиги хорижда бўлиб турган фуқароларни қабул қилувчи давлат қонунлари ва миграция қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.
Таъкидланишича, ноқонуний миграция нафақат фуқаронинг ўзи, балки унинг фарзандлари тақдири учун ҳам жиддий хавф туғдириши мумкин.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг