МОБИЛ АЛОҚА КОМПАНИЯСИ ЎЗ ХОДИМЛАРИГА ТЕЛЕФОН ИШЛАТИШНИ ТАҚИҚЛАДИ
Mobiuzнинг Сурхондарё бўлимида ходимларга иш вақтида шахсий телефон қўнғироқларига жавоб бериш тақиқланди. Расмий ҳужжат ва тушунтиришлар йўқ, бу эса чекловнинг ҳуқуқий асоси ва юзасидан саволлар уйғотмоқда.
2026 йилда Mobiuzнинг Сурхондарё вилоятидаги бўлимида ходимларга иш вақтида шахсий телефон орқали қўнғироқларга жавоб бериш тақиқланди. Бу чеклов расмий ҳужжатларда кўрсатилмаган.
Ходимларга сабаб тушунтирилмади, компаниянинг ички регламентида ҳам бундай талаб йўқ. Ходимлар бу қарор бош офисдаги юқори раҳбариятгача етмаган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
Расмий изоҳ бўлмаса-да, ушбу чеклов иш самарадорлигини ошириш учун ёки ходимларни бездириб иш штатларини қисқартириш жорий этилган бўлиши мумкин. Лекин бундай ҳолатда ҳам қоида аниқ, очиқ ва истиснолар билан белгиланиши керак эди.
Ходимлар иш вақтида ота-онаси, фарзандлари билан боғлана олмаяпти. Фавқулодда ҳолатларда ҳам жавоб бериш имкони йўқ.
Mobi.uz раҳбарияти, бу чекловнинг ҳуқуқий асосини келтиринг.
Элтузарга хабар ёки мурожаат йўлламоқчи бўлсангиз телеграмдаги http://t.me/eltuzportali_bot ботимизга ёзинг.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг