ПОЙТАХТ ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМЛАРИ ҲАҚОРАТНИ ЖИНОЯТ ДЕБ ҲИСОБЛАМАЙДИМИ?
Мирзо Улуғбек туманида яшовчи аёл ўзини ҳақорат, камситиш ва туҳматдан ҳимоя қилишни сўраб, ИИБ, 102 ва Президент виртуал қабулхонасига неча бор мурожаат қилди. Бироқ шикоятлар ечимсиз қолиб, унинг ўзи профилактик рўйхатга олингани айтилмоқда.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида яшовчи аёл ички ишлар органлари лоқайдлигидан норози. Аёл. ижтимоий тармоқлар ва маҳалла гуруҳларида ўзига нисбатан ҳақорат, камситиш ва туҳмат ҳолатлари содир этилгани бўйича бир неча марта ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.
Ушбу ҳолатлар бўйича 102 хизмати, Президент виртуал қабулхонаси ҳамда ички ишлар органларига кўп маротаба қилинган мурожаатлар бесамар кетди. Аксинча мурожаатчи ўзини жабрланувчи сифатида кўрсатган ҳолда, профилактик ҳисоб ва зўравонликка мойил шахслар рўйхатига киритилди.
Фуқаронинг шикоятлари бўйича текширувлар кечикмоқда, айрим аризалари кўриб чиқилмаган ҳатто. Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бу борада нима дейди?
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг