Тошкент шаҳар прокуратураси Mega Logistics Servise уй-жой қурилиш компанияси мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатди.

Бунга Яккасарой туманида яшовчи фуқароларнинг қонуний кўчириш жараёнлари якунланмасидан туриб, уларнинг уйлари New Port турар жой мажмуаси учун жой бўшатиш мақсадида ўзбошимчалик билан бузиб ташлангани ҳақидаги мурожаатлари асос бўлган.

Прокуратура текшируви давомида қурилиш компанияси ҳақиқатдан ҳам Яккасарой тумани ҳудудида тегишли рухсатномаларсиз 2 қаватдан 20 қаватгача бўлган бешта турар жой биносини қургани аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу жиноят ишини тергов қилиш жараёни прокуратура раҳбариятининг алоҳида назоратига олинди.