ПЕДОФИЛ МАНЬЯК ЎЗБЕКИСТОН ИНТЕРНЕТ БОЗОРИДА РЕКЛАМА ҚАҲРАМОНИГА АЙЛАНДИ
Lauren интернет дўкони 5 яшар қизни зўрлаган педофил маньяк расмидан «амбассадор» сифатида фойдаланиб, ҳазилона реклама қилди. Жамоатчилик буни қаттиқ қоралаб, мутасаддилардан ҳуқуқий баҳо беришни талаб этмоқда.
Lauren интернет дўкони ўз саҳифасида 5 яшар қизни мунтазам зўрлаб келган педофил расмидан ўзига хос «амбассадор» сифатида фойдаланилиб, ҳазил ва кўнгилочар контент кўринишида тақдим этмоқда.
«Ҳар қандай разил нарсани ҳазилга айлантириб, аста-секин одатийдек кўрсатиш мумкин. Педофилия ҳазил қилинадиган мавзу эмас. Колачи Олим ҳайпига хўп деб кўндик. Энди педофиллар оммалашиш воситасига айландими? », дея эътироз билдирмоқда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари.
Мутасадди ташкилотлар ушбу контентга ҳуқуқий баҳо бериши ва дўкон эгасига нисбатан тегишли чора кўришини сўраймиз.
Шу билан бирга, норози фойдаланувчилар ижтимоий тармоқ платформасининг ўзидаги шикоят қилиш функцияси орқали ушбу контент юзасидан мурожаат қолдиришга чақирмоқда.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг