1 июлдан турар жой мулкдори кўп квартирали уйнинг банк ҳисобварағига мажбурий тўловларни (квартплата) ойнинг 15-санасига қадар амалга оширмаса, унинг электр энергияси учун тўловларини қабул қилиш қарздорлик тўлиқ қоплангунга қадар тўхтатиб қўйилади.

Бу ҳақда президентнинг 5 февралдаги кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қарорида сўз боради.

Бундан ташқари, янги тартиб жорий этилмоқда: мулкдор томонидан мажбурий тўловлар кечиктирилган ҳар бир кун учун тўлов суммасидан пеня (жарима) ҳисобланади:

Юридик шахслар учун — 0,4%;
Жисмоний шахслар учун — 0,1%.

Шунингдек, ушбу санадан бошлаб мажбурий тўловлар фақат банк карталари, электрон тўлов тизимлари ёки банк кассалари орқали амалга оширилади.