ЭНДИ БАНК КАТТАЛАРИ БАНКИРЛАР ТОМОНИДАН ОХИРИГАЧА ТУНАБ ҚОЛИНМАЙЛИ
2027 йил 10 январдан банклар кредит ёки кафиллик тўловларини мижоз розилигисиз ундирганда ҳам картада меҳнатга ҳақ тўлашнинг ЭКИМ ҳажмининг камида ярмига тенг сумма, яъни ҳозирча камида 680 минг сўмни қолдириши шарт бўлади.
Банклар энди кредит қарзи учун картадаги пулларни ечишда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмига тенг маблағни сақлаб қолади.
Адлия вазирлиги томонидан Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банклари фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3030-13, 2026 йил 9 октябрь).
2027 йил 10 январдан кучга кирадиган янги тартибга кўра, мижознинг розилигисиз кредит ёки кафиллик тўловларини ундиришда банклар мижознинг банк картасида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг камида ярмига тенг маблағни (бугунги кунда 680 минг сўм) сақлаб қолиши шарт.
Мазкур талаб фуқароларнинг энг зарур кундалик эҳтиёжлари учун маблағсиз қолишининг олдини олиш ва банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг