Наманган вилояти Косонсой туманидаги «Ширинтойлар» номли хусусий боғчада тарбиячи, ошпаз, ҳамшира йўқ – Элтузарга мурожаат қилган ота оналар яқин атрофда бошқа боғча йўқлигидан болаларини шу ерга юборишга мажбур бўлишмоқда.

Мурожаатда таъкидланишича, болалар кун бўйи ёпиқ хонада ўтиради, тўғри овқатланиш йўқ, таълим деярли берилмайди.

Касалликлар эса одатий ҳолга айланган.

Давлат боғчаси узоқ, шунинг учун ота-оналар уйга нисбатан яқинроқ ягона боғчага болаларини юборишади.

Масъуллар бир бор боғчага чиқиб, реал ҳолатни кўрса, балки «Ширинтойлар» ҳақиқатан ҳам болалар учун муносиб масканга айланар.

Давлат боғчаси очилади деган умид ҳам йўқ эмас.

Масъуллардан Косонсой ижтимоий инфратузилмасига эътиборлироқ бўлиш сўралади.