Қашқадарё вилояти Косон туманида қурилиш маҳсулотлари дўконидан ўғирлик қилган шахсга нисбатан суд ҳукми чиқарилди.

Жиноят ишлари бўйича Косон туман судида Тохиров Сардор Фозил ўғлига нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Суд материалларига кўра, у 2025 йил июнь–август ойлари давомида Косон туманидаги “Ийман” қурилиш маҳсулотлари савдо мажмуасидан турли қурилиш анжомлари ва электр жиҳозларини яширин равишда талон-торож қилган.

Терговда аниқланишича, судланувчи ўз ҳаракатларини яшириш мақсадида дўкондан арзон маҳсулотлар харид қилиб, шу орқали шубҳа уйғотмасликка уринган.

Кейинчалик эса қимматбаҳо қурилиш жиҳозлари ва асбоб-ускуналарини ўғирлаб бошлаган.

Суд ҳукмига кўра, Тохиров Сардор Фозил ўғли Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди.

Унга ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.