Демократик Конго Республикасидаги Эбола эпидемияси вируснинг ҳайвондан инсонга юқиши натижасида бошланган бўлиши мумкин. Тадқиқотчилар вируснинг генетик хусусиятларини таҳлил қилиб, ҳозирги тарқалаётган вариант аввалги маълум штаммлардан фарқ қилишини аниқлашди.

Янги штамм Bundibugyo туридаги Эбола вируси экани тасдиқланди. Вируснинг аввалги ўчоқларда қайд этилган вариантлардан генетик фарқи унинг ҳайвондан инсонга қайта юққан бўлиши эҳтимолини кучайтиради.

Айни пайтда вирус асосан инсондан инсонга юқяпти. Эбола ҳаво орқали тарқалмайди. У касалланган одамнинг қони ва бошқа тана суюқликларидан юқади. 13 август ҳолатига кўра, Демократик Конго Республикасида эпидемия билан боғлиқ 4 566 та ҳолат ва 2 128 та ўлим қайд этилган. Вирус мамлакатнинг олтинчи вилояти бўлган Бас-Уэле ҳудудига ҳам тарқалди.

Мутахассислар вируснинг ҳайвондан инсонга бирламчи юқишини эмас, кейинчалик одамлар ўртасида кенг тарқалишининг олдини олиш учун изланишяпти.