Бухоро вилояти Когон тумани Тараққиёт МФЙда яшовчи фуқаролар Beeline алоқаси ва мобил интернет сифати пастлигидан шикоят қилмоқда.

Когонликларнинг телефонида тармоқ сигнали бир ёки икки чизиқни кўрсатади. Кечки пайт интернет тезлиги янада пасайиб, хизматдан фойдаланиш қийинлашади.

Абрнентлар компанияга мурожаат қилганида, техник бўлим вакиллари ҳудудни ўрганиб, раҳбарият рухсати билан модернизация ишларини амалга ошириш, зарурат бўлса, таянч станция ўрнатиш масаласини кўриб чиқишларини билдирган. Бироқ мурожаатчилар орадан бир неча ой ўтса ҳам натижа бўлмаганини айтмоқда.

Фуқаролар Beeline раҳбариятидан ҳудуддаги вазиятни ўрганиб, алоқа ва интернет сифатини яхшилаш чораларини кўришни талаб қилишяпти.