9,8 МИЛЛИОН СЎМЛИК «КЕЛИШУВ» ТЎРТ ЯРИМ ЙИЛЛИК ЖАЗО БИЛАН ТУГАДИ
Каттақўрғонда электр таъминоти корхонасининг икки ходими тадбиркордан далолатнома тузмаслик учун 10 млн сўм талаб қилгани ошкор бўлди. Суд уларни айбли деб топиб, ҳар бирига 4 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинлади.
Каттақўрғон тумани электр таъминоти корхонасининг икки ходими тадбиркорга тегишли иссиқхонада электр ҳисоблагичнинг бир фазаси ишламаётганини аниқлади.
Улар ҳолат бўйича далолатнома тузилса, 70–80 млн сўм зарар ҳисобланишини айтиб, далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига 10 млн сўм сўрашган. Тадбиркор уларга қисмларга бўлиб жами 9,8 млн сўм берди.
Камомадни хаспўшлаш иложи бўлмагач, келишув чиппакка чиқди. Суд М. Раҳимов ва Ю. Нағматовни ЖКнинг 214-моддаси 3-қисми бўйича айбли деб топиб, ҳар бирига 4 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинлади. Шунингдек, улар 2 йил 6 ойга тегишли лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг