КАРТАДАН-КАРТАГА ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРДА КОМИССИЯ ФОИЗЛАРИ ОШИРИЛМОҚДА
Ўзбекистонда Payme, Click, Paynet ва Zoomrad каби йирик тўлов сервислари картадан-картага пул ўтказмалари бўйича комиссия ставкаларини бир неча ой ичида босқичма-босқич оширди. Янгиланган фоизлар ва улар амалга кирган сана мақолада.
Сўнгги вақтларда Ўзбекистондаги етакчи тўлов тизимлари картадан-картага (P2P) ўтказмалар учун комиссияларни ошираётгани кузатилмоқда.
Payme — 2025 йил ноябрь ойида фоиз комиссиясини 1% дан 1,1% га оширди.
Click — кейинроқ худди шу йўлни такрорлади ва картадан-картага ўтказмалар учун комиссияни 1,1% этиб белгилади.
Paynet — 2026 йил 6 мартдан бошлаб комиссияни 0,5% дан 0,7% га оширди.
Zoomrad (Алоқабанк) — 2026 йил 1 февралдан бошлаб UZCARD → HUMO ёки HUMO → UZCARD ўтказмаларида комиссия 0,5% дан 0,7% га оширилди.
Бу шуни англатадики, бир неча ой ичида тўртта йирик ўйинчи бирин-кетин бир хил йўналишда комиссияларини кўтарди. Уларнинг аксарияти узоқ вақт давомида комиссияларга ўзгартириш киритмаган эди.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг