Судланувчи А.Н. 2025 йил 31 декабрь куни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Кармана туманида ишқтиқомат қилувчи ўзинининг таниши сейфидан Д.Н.га тегишли бўлган жами 6.900.000 сўм бўлган 1 жуфт аёллар тилла зираги, 2 дона аёллар кумуш узуги, 1 дона аёллар кумуш занжири, бир ўрам маржон занжир, 1 дона планшет, 2 дона “Nokia” русумли телефон аппарати, 3 дона аёллар атири, 3 дона бижутерия, уйнинг кадастр ҳужжати, шахс гувоҳномаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини ўғирлаб кетган.

Ўғри Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди ва 227-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди.

Ва иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.