Навоий вилояти Кармана туманида фуқаро хотинига шилқимлик қилган эркакни ўласи қилиб урди.

Суд материалларига кўра, фуқаро А. С. турмуш ўртоғига бошқа эркак — Ш.П. томонидан қўнғироқлар бўлиб тургани ва уни безовта қилиб келаётганидан хабар топган. Шу боис у қариндоши билан учрашиб, шилқимни Кармана овлоқ чўлга элтиб калтаклади.

Отелло бўлмиш шилқим Ш.П.ни обдон уриб, унга ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказди. Яъни тепиб ичини тўкиб ташлади.

Суд ҳукмига кўра, рашкчи маҳаллий Отелло Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Жанжалга аралашган қариндош 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди.

Шилқим банисада, Отелло қамағда. Янга уйда.