Навоий вилояти Кармана туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактаби янги ўқув йилига тайёр эмас.

20 август ҳолатига кўра айрим хоналарда парталар ва бошқа жиҳозлар тўлиқ ўрнатилмаган. Ҳатто айрим хоналарнинг эшик ва ромлари йўқ, ёритиш лампалари мавжуд эмас.

Таъмирлаш ишлари ҳам якунига етказилмаган, мактабда бирорта хона тўлиқ таъмирдан чиқарилмади.
Мактаб ўқитувчиларига турли хўжалик ва ободонлаштириш ишларини бажартириш билан тайёргаллик олиб бориляпти.

«Айрим ўқитувчилар диретор билан келишиб ишна келмайди, бошқа педагогларни турли ишларга жалб қилишади. Келганимиздан кейин жеркиш ва ҳақорат эшитамиз. Олий маълумотли ўқитувчи эканимизга ўзимиз ҳам ишонмай қоляпмиз» – дейди мурожаатчилар.

Ота-оналар фарзандларининг янги ўқув йилини қандай шароитда бошлаши масаласида жиддий хавотирда. Туман таълим бошқармаси бу борада қандай изоҳ беради? Ёки ҳамма тенги сукут стратегияси танланадими?