Энди кимдир тик оëқда турган бўлса бемалол ўтириб олсин. Ўтирганлар эса бу гапни эшитганида онтарилиб тушмаслиги учун эҳтиëтини қилсин.

Ўз вақтида илму ирфон ва маданият маркази бўлган Ўзбекистонни чўктирган Каримов қилмишларини қоралашга старт берилди.

Сиëсий қарор олинди. Исмат Хушев дохил ўнлаб фаолларга “газини босинг” дейилди.

Каримов қаматган Эврил Туронга ҳайкал қўйилиб “мазлум” деган жубба кийгизилар экан “золим” кимлигига аниқлик киритилади.2

Фақатгина Каримов билан бирга сайловда номзодини қўйган мухолифатчининг укаси бўлгани учун 18 йил умрини Ўзбекистон қамоқхоналарида ўтказган собиқ сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон тирик.

У ҳозир АҚШда бетоб бўлса ҳам золим кимлигини айтишга кучи етади. Каримов амри билан қамоқда уриб ўлдирилган ëзувчи Эмин Усмон кечмиши унутилмаслиги керак.

Прописка, ОВИР ва сўмнинг конвертацияси билан боғлиқ корруция ижодкори, атрофдаги қўшнилар билан абадий душманлик уруғини эккан параноик диктатор шахсига сиëсий баҳо берилади.

Албатта, сиëсий баҳо бу фақат қоралаш дегани эмас. Каримовнинг совет ўрис қабоҳатидан қутулиш йўлида қилган хизмати эътироф қилинади.

Айнан Каримов амри билан руҳан ва қалбан ўрисқул мулозимлар совет нишонларидан воз кечишган.

Мамлакатда совет символикаси, ҳайкаллари синдириб ташланганди.

Лекин Ўзбекистон Россия информацияси ичида қолиб халқнинг мияси фалаж бўлишини олдини ола олмагани Каримов учун минус.

Хуллас, сўз навбати “додачиларга”. Олдиндан айтиб қўяй: “Додангизни ҳеч ким қайтариб бермайди”.

Иловадаги расмда Каримов амри билан қамалиб 2001 йилда қамоқда уриб ўлдирилган ëзувчи Эмин Усмон.