Жиззах вилояти Туризм бошқармаси бошлиғи в.в.б. Васлиддин Бекназаров қисқа муддат ичида ташкилотни шахсий корхонаси мақомида кўриб, ва ўзига яқин ходимларга жамоа шартномасида назарда тутилмаган моддий ёрдамлар ажратгани жамоани ғашлатирди.

Элтузар манбалари хабар беришича, ой охирида бериладиган ФМС пулларини ҳам ходимлар орасида адолатсиз тақсимланиш содир бўлган. Иддаоларга кўра, раҳбариятга яқинлар меҳнат нормаларига зид равишда 30 фоиз, қолган ходимларга эса 5 фоиздан устама олди. Бу ҳолат жамоани бўлиб юбориб, иш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Гарчи қўшимча тўловни изоҳловчи ҳужжатларда ходимнинг ёлғиз она эканлиги, оилавий шароити оғирлиги таъкидланса-да, бу важ ходимларни тинчлантирмаяпти. Шу сабабдан молиявий ишлар Туризм бош бошқармаси ва назорат органлари томонидан ўрганилиши керак.