ЖИЗЗАХДАГИ ҚЎРИҚЛАШ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИЯТИ НОРОЗИЛИКЛАРГА САБАБ БЎЛМОҚДА
Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари раҳбарият устидан босим, ҳақорат, ноқулай меҳнат шароити ва шахсий ишларга мажбурлаш бўйича шикоят қилди. Улар юқори лавозимли мансабдорнинг жазодан ҳимояланаётганини иддао қилмоқда.
Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари раҳбариятнинг босими, режа талаблари, ҳақорат, куч ишлатиши ҳақида Элтузарга шикоят йўллашди.
Уларнинг таъкидлашича, бошқарма бошлиғи ўринбосари Норбоев Эрали ходимларга чиқиндини бўйича маъмурий баённома тузиш учун белгиланган режа қўяди. Бу режа бажарилмаган тақдирда, ходимлар ҳақорат қилиниб, хизмат хоналарига чақирилиб, тунги соат 24:00 гача ушлаб турилади.
Мурожаатчиларнинг билдиришича, ойлик маош камлиги ва шахсий кредит юкламаларига қарамасдан, раҳбар уларга шахсий эҳтиёжлари ҳам юклатмовюқда.
«Норбоев учун оилавий бозорлик, чойхонадаги харажатлари ҳам ходимлар зиммасига тушяпти. Агар рад жавоб берсак, бизга нисбатан “хизмат текшируви” орқали босим ўтказилади. Унинг иш жойида маст ўтириши, касъий лайёқатсизлиги ҳам катта муаммо,» – дейди мурожаатчилар ўз шикоятларида.
Иддаоларга кўра, мазкур шахснинг юқори лавозимдаги қариндошлари борлиги туфайли унга нисбатан чора кўрилмаётир. Мактубдаги эътирозлардан яна бири тизимдаги кадрлар сиёсатига оид. 3 йиллик ротация амалиёти амалда ишламаётгани, айрим раҳбарлар йиллар давомида бир лавозимда қолиб кетаётгани иш жараёни оқсашига сабаб бўлмоқда.
Мурожаат муаллифлари ушбу ҳолатлар юзасидан тегишли органлар томонидан холис текширув ўтказилишини, тизимда адолат ва қонунийлик таъминланишини сўрамоқда.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг