ЖИЗЗАХ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИДА ДАРС СОАТИ ТАЛАШ БЎЛЯПТИ
Жиззах давлат педагогика университетида айрим ўқитувчилардан ўз хоҳишига зид равишда 0,25 штат бирлигидан воз кечиш ҳақида ариза ёзиш талаб қилинмоқда. Педагоглар юклама тенг тақсимланмаётгани ва бу адолатсизлик эканини айтишмоқда.
Жиззах давлат педагогика университетида айрим ўқитувчилардан ўз хоҳишига зид равишда 0,25 гача штат бирлигидан воз кечиш ҳақида ариза ёзиш талаб қилинмоқда. Бу ҳақида Элтузарга университет ўқитувчилари шикоят йўллашди.
Табиийки, ўқув йили якунида ўқитувчилар белгиланган иш ҳажмидан воз кечишни истамайди. Расмий қоидаларга кўра, кафедрадаги ўқитувчилар тенг шароитда, тенг тақсимланган юклама асосида ишлаши керак. Ўқув йили якунида янги кадрларни ишга олиш учун кафедра аъзоларининг ставкаси қисқартириляпти.
«Ортиқча соатлар 1,25 ставкада ишлайдиган ўқитувчилардан эмас, 1-0,75 ҳажмдагилардан кесиб олинмоқда. Бу – адолатсизлик», дейди ўқитувчилар.
Ўқитувчи билан бир ставка учун меҳнат шартномаси тузилади. Демак, унинг ярмини “ариза” орқали олиб қўйиш — фақат қоғоздаги ихтиёрий кўринади, амалда эса мажбурлашдан бошқа нарса эмас.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг