Жиззах давлат педагогика университетининг Мактабгача таълим кафедраси мудири Моҳинур Акмалованинг лавозимга тайинланиши, касбий салоҳияти ва раҳбарлик фаолияти жамоа эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Университетда кўп йиллик педагогик ва илмий тажрибага эга профессор-ўқитувчилар мавжуд бўлган бир пайтда айнан М.А қандай мезонлар асосида кафедра мудири этиб тайинланди?

Собиқ ректор Шавкат Шарипов раҳбарлиги даврида амалга оширилган ушбу тайинловда таниш-билишчилик ёки манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бўлган-бўлмаганини текшириш зарур деб таъкиллайди жамоа.

Шу билан бирга, мудир ва жамоа орасида қандай келишмовчилик борлигини ҳам ўрганиш зарур. Жамоа кафедра мудирининг педагогик тайёргарлиги, бошқарув қобилияти ва хизмат вазифаларини мустақил бажариш даражасини холис баҳолашни сўраяпти.

«Биз ҳеч кимни далилсиз айбламоқчи эмасмиз. Мақсадимиз олий таълим тизимида адолат, шаффофлик ва касбий салоҳият устуворлигини таъминлаш», дейилади мурожаатда.

Элтузар кафедра деб аталмиш серпинтарий (илонхонада) қандай фитнаю-машмашалар бўлишидан хабардор. Шундай экан, икки томонни тафтиш қилиш, агар педагоглар жамоаси ноҳақ бўлса уларни ротация тартибида тарқатиб юбориш ёки мудир хатолари аниқланса, унинг лавозимда қолиш масаласини жиддий кўздан кечиришни университет раҳбариятига тавсия қилади.