АГРОИНСПЕКЦИЯ ХОДИМЛАРИ ПОРА БИЛАН ҚЎЛГА ТУШДИ
Жиззах вилоятида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси масъул ходимлари трактор-машинист ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириб бериш эвазига 3,8 миллион сўм пора олган пайтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди, тергов бошланди.
Жиззах вилоятида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси мансабдорлари пора билан ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бахмал тумани бўлими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда инспекциянинг Шароф Рашидов тумани бўлими бошлиғи Д.О. ва бош мутахассиси А.Ш. трактор-машинист ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 3,8 миллион сўм пора олган вақтида фош бўлишди.
Тергов маълумотларига кўра, мансабдорлар пул маблағини фуқаро Ф.А. орқали қабул қилган. Улар ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг