Эшак эчки ва умуман ҳайвонлар жим. Чунки улар гапира олмайди. Ҳайвонлар билан жинсий алоқа қилиш ҳолатлари вилоятларда аллақачон одатий ҳолга айланиб қолган. Жинсий жиноятлар эса ҳамма жойда гуркираб авж олмоқда. Коронавирус даврида инцест ҳолатлари кўп бўлган, деб бир куни аёллар кенгаши вакиласи менга сир тариқасида айтиб берганди. Кўплаб оилаларда оталар уйда ёлғиз қолган, оналар эса пул топиш учун четга кетган. Буни на тушуниб, на кечириб бўлмайди!

Жинсий жиноятлар мамлакатимизда табу мавзу ҳисобланади. Улар ҳақида гапириш, ўғил болаларни тарбиялашдаги камчиликлар ҳақида мулоҳаза юритиш одат тусига кирмаган. Шу сабабли бундай жиноятлар бизда муттасил кўпайиб бормоқда.

Амалиётимдан ва айрим жабрланганларнинг менга айтиб берган ҳикояларидан мисоллар келтираман.

Кар-соқов қиз. 15 ёшида кекса қўшниси томонидан зўрланган, аммо уят ва қўрқув сабаб бу ҳақда ҳеч кимга айтмаган. Бу воқеани менга 25 ёшида қабулхонамга келганида айтиб берди.

Иброҳимовлар оиласининг келиннинг бокира эмаслиги сабабли ажрашиши. Ёшлигида ижарачилар томонидан зўрланган, аммо бу ҳақда сукут сақлашни афзал кўрган. Ҳомиладорликни ноқонуний аборт орқали тўхтатган.

45 ёшли эркак 15 ёшидан бери катта қизи билан яшаб келади. Ҳозир қизи 20 ёшда. У 17 ёшли кичик қизи билан ҳам тегажоғлик қилмоқда. Хотини бундан хабардор ва бунга йўл қўймоқда. У психологдан қизини бунга рози бўлишга кўндиришни сўраган.

Лида. Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар интернатида ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан зўрланган. Уста ишдан бўшатилган, аммо ҳеч қандай жиноят иши қўзғатилмаган. Бундай муассасаларда бу одатий амалиёт.

Сарвар — отасининг акаси, яъни амакиси томонидан зўрланган. Судда эса томонларни… яраштириб қўйишган!

Буларнинг барчаси мамлакатдаги ахлоқий ҳолат, маънавиятнинг таназзули ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мутлақо ўзбошимчалик ҳукм сураётганидан далолат беради. Хоразмдаги ҳуқуқ-тартибот ходимлари асраб олинган қизлар билан шундай ишлар қилгани ҳақидаги воқеаларни эслашнинг ўзи кифоя.

Инцест, ҳайвонлар билан жинсий алоқа қилиш, педофилия ҳолатлари жуда кўп.

Бу мавзу ниҳоятда кенг ва туганмас.