ФОТО ҲИСОБОТ УЧУН УЙҚУСИ ЧАЛА ҚОЛГАН ТАЛАБАЛАР ТАДБИРБОЗЛИКДАН ЧАРЧАДИ
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 1-талабалар турар жойида ҳар куни эрталаб мажбурий бадан тарбия ва «фото ҳисобот» сафлари ўтказилмоқда. Кечки сменада ишлайдиган ва имтиҳонга тайёрланаётган талабалар бу казармача тартиблардан норози.
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 1 талабалар турар жойида эрталаб мажбурий бадан тарбия машғулотлари олиб борилмоқда. Уйқуси чала қолган талабалар бундай казарма тартибларидан норози.
«Орамизда кечки пайт ишлайдиганлар, имтихонга тайёрланадиганлар бор. Университет шахсий ҳаётимизга бу қадар аралашиши тўғрими? Раҳбарият кимдандир мақтов эшитиши учун ҳар куни эрталаб саф тортамиз, ТТЖ педагоги бизни расмга олади. Кўзбўямачиликдан бездик» – дейди талабалар.
Ушбу университет янги маъмурияти тадбир, фестивал ва ўқув ишларидан ташқари бўлган турли лойиҳаларга катта урғу бериши маълум. Маслаҳатимиз – микроменежмент билан талабаларни ҳам бездирманг.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг