Жалолқудуқ туманидаги «Альёр Текс» корхонаси ишчилари ўз маошларини ундиролмай сарсон.

Ишчиларнинг таъкидлашича, уларга бир неча ойдан бери иш ҳақи тўланмаган. Эски ва 6 ойлик янги қарздорликни қўшганда, 1 миллиард сўмдан ортиқ иш ҳақи ундирилмай қоляпти.

«Бир тарафда тирикчилик, бир тарафда кредитлар, яна бир тарафда мактаб ташвишлари. Биз ишлаб топган ҳалол ҳақимизни ундириб беришда республика миқёсидаги мутасаддилардан амалий ёрдам кутяпмиз», — дейди ишчилар

Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, туман ва вилоят даражасида бир неча бор мурожаат қилинганига қарамасдан, муаммо ҳанузгача ҳал этилмаган. Улар корхона таъсисчилари Ойбек ва Нодирга нисбатан маҳаллий ташкилотларнинг таъсири етарли эмаслигини билдирмоқда.

Шунингдек, ишчилар иш ҳақи қарздорлигини камайтириб кўрсатиш ва ҳужжатларда «тўлиқ тўланган» деб расмийлаштириш ҳолатлари бўлаётганидан хавотир билдиришяпти. Меҳнат ҳуқуқи муҳофазакорлари масала юзасидан нима дейди?