ЖАҲОН БАНКИ ЎЗБЕКИСТОН БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМИНИ МОЛИЯЛАШТИРАДИ
Жаҳон банки Ўзбекистонда бошланғич таълим сифатини оширишга қаратилган «BILIM» дастурини молиялаштириш учун 105 млн доллар ажратди. Лойиҳа бир неча вилояти қамраб олиб, ўқувчилар, ўқитувчилар ва мактаб инфратузилмасини қўллаб-қувватлайди.
Жаҳон банки директорлар кенгаши Ўзбекистонда бошланғич таълим сифатини оширишга қаратилган янги дастурни молиялаштириш учун 105 миллион долларлик пакетни маъқуллади. Маблағнинг 100 миллион доллари Халқаро тараққиёт ассоциациясининг (IDA) имтиёзли кредити, яна 5 миллион доллари эса Халқаро таълимни молиялаштириш жамғармаси (IFFEd) гранти ҳисобланади.
«BILIM» дастури умумий қиймати 378 миллион доллар бўлиб, унинг қолган қисми Ўзбекистон ҳукумати маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида амалга оширилади.
Дастур доирасида:
2 миллион нафар 1–4-синф ўқувчисининг таълим сифати яхшиланиши;
50 минг нафар бошланғич синф ўқитувчилари ва таълим раҳбарларининг малакаси оширилиши;
янги мактаблар қурилиши ва мавжудларини кенгайтириш орқали 27 мингта янги ўқув ўрни яратилиши режалаштирилган.
Жаҳон банки маълумотига кўра, Ўзбекистонда ўқувчилар сони тез ўсмоқда ва 2026 йилда 7,6 миллиондан ошиб кетиши кутилмоқда. Бу эса ҳар йили тахминан 300 та янги мактаб қуриш заруратини юзага келтиряпти.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг