14 апрел кунидан бошлаб интернетда “голубика, черника, жимолость кўчатлари атиги 74 000 сўмдан” деган реклама тарқалди. Мижозлар қўнғироқ учун рақам қолдиришгач, ўзини сотувчи деб таништирган аёл +998 55 515 85 12 рақамидан қўнғироқ қилиб, буюртмани “почта орқали” жўнатишини маълум қилади.

Мижозлардан бири “Ўзпочта” орқали юборилган 3 туп кўчат учун 326 000 сўм тўлаган.

«Уйга келиб қарасам қутидаги ёзув ва расмлар мос эмас, кўчатлар шубҳали, телефон рақам ўчган, жўнатувчи манзили нотўғри ва тушунарсиз» – дейди чув тушган мижоз.

Почта жўнатма ичига жавобгар эмаслигини уқтирмоқда. Почта жўнатмалари орқали амалга оширилаётган фирибгарлик схемасидан огоҳ бўлинг.

Арзон рекламага ишонманг, товарни текширмасдан тўлов қилманг, шубҳали рақам ва манзилларга алданманг.

Алданган мижозлар бу ҳолат бўйича тегишли органларга мурожаат қилишди, лекин жиноят излари ҳануз белли бўлмади. Бошқалар ҳам алданмаслиги учун ушбу хабарни тарқатинг.