ИНФИН БАНКДАГИ ПУЛ 10 КУНДАН БЕРИ “ОСИЛИБ” ҚОЛДИ
Infin Bank виртуал Visa картасидан бошқа картага ўтказилган пул 10 кундан бери мижозга етмагани айтилмоқда. У мурожаатларига жавоб йўқлиги ва айрим ходимлар томонидан қўпол муомала кузатилганини таъкидламоқда.
Infin Bank мижозларидан бири виртуал Visa карта орқали маблағ ўтказишда жиддий муаммога дуч келганини Элтузарга маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, аввал ушбу банкда виртуал карта очиб, маълум вақт давомида унга оз-оздан пул йиғиб борган. Бироқ яқинда пулга эҳтиёж туғилгани сабабли маблағни бошқа картага ўтказмоқчи бўлганида, барча уринишлари самарасиз якунланган.
Мижознинг таъкидлашича, ўтказма амалга ошмаган, пул эса бошқа картага тушмаган ва “осилиб қолган”. Ҳолат юз берганига 10 кундан ошган бўлса-да, банк томонидан муаммо ҳал этилмаган.
Шунингдек, у банкка бир неча бор мурожаат қилганини, аммо ўз вақтида жавоб ололмаганини билдирган. Унинг фикрича, мурожаатларга нисбатан бепарволик кузатилган ва айрим ҳолларда ходимлар унга қўпол муомала қилган.
Мижоз мазкур ҳолат юзасидан тегишли ташкилотларга шикоят қилиш ниятида эканини маълум қилди.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг