Дунёда бойлик тақсимоти яна бир кескин рамзий чегарага яқинлашди. Forbes маълумотларига кўра, Илон Маскнинг шахсий бойлиги сўнгги баҳоларда 782 миллиард доллар атрофида кўрсатилмоқда. Бу рақам уни дунёдаги илк триллионер бўлиш эҳтимолига янада яқинлаштирмоқда.

Қиёс учун, Жаҳон банки маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг 2024 йилги ялпи ички маҳсулоти 114,97 миллиард доллар бўлган. Демак, Маскнинг шахсий бойлиги Ўзбекистоннинг бир йиллик иқтисодий маҳсулотидан қарийб 6,8 баравар катта.

Халқаро валюта жамғармасининг 2026 йил учун прогнозини асос қилиб олганда ҳам манзара ўзгармайди. IMF Ўзбекистон ЯИМини 181,5 миллиард доллар атрофида баҳоламоқда. Бу ҳисобда ҳам Маск бойлиги Ўзбекистон иқтисодиётидан 4 баравардан кўпроқ юқори чиқади.

Бу қиёс фақат Илон Маск ҳақида эмас. Дунё бойлари рўйхатининг юқори қисмида бугун асосан технология империялари эгалари турибди. Google асосчилари Ларри Пейж ва Сергей Брин, Amazon асосчиси Жефф Безос, Meta раҳбари Марк Цу