Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимида мурожаатлар билан ишлаш ва кадрлар сиёсати билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан Элтузарга навбатдаги мурожаат йўлланди.

Мурожаат муаллифларининг таъкидлашича, Агентликка келиб тушаётган фуқаролар мурожаатлари ҳудудий бошқармалар ва туман-шаҳар “Инсон” марказлари томонидан ўрганилиб, қонуний тартибда жавоб хатлари тайёрланмоқда.

Бироқ мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан мазкур жавоб хатлари ва уларга илова қилинган ҳужжатлар қайта-қайта ҳудудларга қайтарилаётгани тизимнинг ўлда-жўлда ишлашидан далолат.

Айрим ҳолларда бир масала бўйича 7-8 марта жавоб хатлари юборилади, аҳоли орасида давлат идоралари фаолиятига нисбатан ишончсизликни кучаймоқда.

Шикоятчилар янги ташкил этилган Ижтимоий суғурта жамғармаси бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларига суҳбат асосида ишга қабул қилинган ходимлар ўртасида қариндош-уруғчилик ҳолатлари мавжуд деган гумонларни билдиришмоқда.

Агентликнинг мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси ҳамда Инсон ресурсларини ривожлантириш бошқармаси фаолиятини комплаенс текширувидан ўтказиш ва аниқланган ҳолатлар бўйича қонуний чоралар кўриш лозим.

Бироқ на тайинли текширув, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги на расмий муносабат кутиш бесамар бўлиб қолмоқда.