ЎЗБЕКИСТОНДА АВИАЧИПТАЛАР НАРХИ 20 ФОИЗГАЧА АРЗОНЛАШТИРИЛАДИ
16 октябрдан «Uzbekistan Airways»нинг Ўзбекистон бўйлаб ички рейслари учун авиачипта нархлари ўртача 20 фоизгача пасаяди. Бу илк навбатда рейслар сонини кўпайтириш ва ташиш харажатларини мақбуллаштириш орқали амалга оширилмоқда.
16 октябрдан бошлаб «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Ўзбекистон бўйлаб ички рейсларига чипталар нархи ўртача 20 фоизгача пасайтирилади. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, чипталар нархининг арзонлаштирилиши ички авиақатновлар сонини кўпайтириш ва ташиш харажатларини мақбуллаштириш билан боғлиқ. Ички рейслар кўламини кенгайтириш орқали йўловчилар учун авиақатновлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш ҳамда хизматлар нархини мақбуллаштириш кўзда тутилган.
Қайд этилишича, Президент топшириғига мувофиқ, авиация бозоридаги нархлар, тарифлар ва хизмат кўрсатиш имкониятлари ўрганилган. Ўрганишлар натижасида ташиш харажатларини мақбуллаштириш ва авиачипталар нархини пасайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Ушбу таклифлар асосида «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси билан ҳамкорликда ички авиақатновлар тарифлари қайта кўриб чиқилган.
Янги тарифлар 16 октябрдан амалга киритилиши кутилмоқда. Натижада мамлакат ичида ҳаво транспорти орқали ҳаракатланувчи йўловчилар учун авиачипталар нархи янада қулайлашади.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг