2026 йилда “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ Қашқадарё ҳудудий филиалида 300 дан ортиқ бошқарма ходимларининг лавозим разряди ва иш ҳақи 2 бараваргача камайтирилди.

Ходимлар таъкидлашича, филиал раҳбари А. Музапов, унинг ўринбосари Х. Хайтов ҳамда масъул бўлим раҳбарлари томонидан ходимларга босим ўтказилиб, улардан розилик аризалари мажбурий имзолатилган.

9-10-разрядда ишлаб келган мутахассислар 4-разрядга туширилиб, ойлик маошлари кескин қисқартирилди. Туманлардаги лавозими тушган ходимларнинг маоши сақлаб қолинган, бошқарма ходимларининг ойлиги пасайтирилгани эътирозларга сабаб бўлмоқда. Меҳнат қонунчилигида маошни бир томонлама камайтириш тартиби кўзда тутилмаган. Демак, қарорлар қонунийлиги ҳам шубҳали.

Иддаоларга кўра, ташкилотда айрим раҳбарлар лавозимга таниш-билиш орқали тайинланган, иш муҳитида тазйиқ, ҳақорат ва адолатсизлик ҳукмрон.

Энергетика вазирлиги ушбу ҳудидий ташкилотнинг кадр сиёсати ва раҳбарият этикасини назоратга оладими? Ёки масала сукунат, босим билан ёпиб юбориладими? Вазирлик қандай чора кўради сизнингча? Фикрларингиз билан изоҳларда бўлишинг.