24 апрель куни Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида энергия самарадорлиги ва энергия ресурслари йўқотишларини камайтириш масалалари муҳокама қилинган эди. Йиғилишда соҳада сусткашликка йўл қўяётган раҳбарларга чора кўрилсин дейилди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов раҳбарлигида танқидий йиғилиш ўтказилди, йиғилиш якунида электр энергияси йўқотишлари юқори бўлган ҳудудлардаги қатор туман ва шаҳар электр тармоқлари корхоналари раҳбарлари лавозимидан озод этилгани маълум қилинди. Шунингдек, газ таъминоти соҳасида йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, «Ҳудудгаз Хоразм» газ таъминоти филиали раҳбарини ишдан олиш бўйича топшириқ берилгани ҳақида расмий ахборот тарқатилди.

Бироқ орадан маълум вақт ўтганига қарамай,«Ҳудудгаз Хоразм» филиали раҳбари ҳануз ўз лавозимида фаолият юритмоқда.

Ҳозирча Энергетика вазирлиги, «Ҳудудгаз» АЖ ёки бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан мазкур масала юзасидан расмий муносабат берилмади. Бу демак, ҳудудий вазирни ишдан олиш топшириғи энерго-вазирнинг томошасими?