Сўнгги вақтларда йирик саноат корхоналарида амалга оширилган ислоҳотларни ижобий баҳолаб, хусусан, ишчиларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, рағбатлантириш тизимини кучайтириш ва ижтимоий имтиёзларни кенгайтириш бўйича ўзгаришларни эътироф этиш жоиз.

Бироқ «Ҳудудгаз Қашқадарё» филиалида кадрлар танлови ва ишга қабул қилиш жараёнлари юзасидан эътирозларнинг чеки йўқ. Элтузарга юборилган мурожаатга кўоп айрим бўлимларда бир-бирига қариндош бўлган шахслар кўпчиликни ташкил этаётгани сабабли ташқи номзодлар учун ишга жойлашиш имконияти чекланган.

Корхонадаги маош тақсимоти ва мукофот тўловлари ҳам тафтиш қилиниши керак. Саноат соҳасидаги ижобий ўзгаришлар «Ҳудудгаз Қашқадарё» филиалида қачон юз беради?