«AUX» ВА «HISENSE» КОНДИЦИОНЕРЛАРИ МУТЛАҚО ЯРОҚСИЗ ДЕБ ТОПИЛДИ
Назорат инспекцияси бозордаги кондиционерлар сифати бўйича текширув ўтказиб, Тошкентда савдода турган “Hisense” ва “AUX” кондиционерлари белгиланган стандарт ва техник талабларга умуман жавоб бермаслигини аниқлади.
Кунлар исиб кондиционерлар мавсуи бошланмоқда. Бунда аҳол масъуллар томнидан алданиб қолмасликка чақирилмоқда.
Чакана савдода маҳсулотлар устидан назорат кучайтирилди. Элтузар мухбирига маълум қилинишича, назорат инспекцияси дўкон ва савдо нуқталарида маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мослигини текшириш учун назорат харидлари ўтказмоқда.
Жорий йил натижалари кўра: 120 та маҳсулот текширилган; 44 таси номувофиқ деб топилган; 50 таси талабларга мос чиққан; 26 таси ҳали текширувда.
Айрим кондиционерларда ҳам стандарт талабларига мос келмаслик ҳолатлари аниқланган. Тошкент шаҳридаги савдо дўконларидан харид қилинган “Hisense” ва “AUX” кондиционерлари белгиланган стандарт ва техник регламент талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.
Нархи стандарт кондиционерлардан фарқ қилмайди, бироқ талабларга жавоб бермаслиги аниқланган. Маҳсулот сохта рақамлар билан реклама қилингани аслида маҳсулот кўп ток сарфлаши, қуввати пастлиги айтилмоқда.
Номувофиқ маҳсулотлар бўйича қайтариб олиш ва йўқ қилиш чоралари кўрилмоқда, бир қатор тадбиркорлар устидан судга мурожаат қилинган.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг