ЎЗБЕКИСТОНДА ХАВФСИЗ ВА ҲУРМАТГА АСОСЛАНГАН ИШ МУҲИТИНИ ТАЪМИНЛАШ ДАСТУРИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ
Президентнинг ПҚ–345-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда иш жойларида тайзиқ ва зўравонликка барҳам бериш, хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини шакллантириш бўйича махсус дастур ҳамда онлайн мурожаат тизими жорий этилади.
Маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат соҳасида тайзиқ ва зўравонликка барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияси (190-сон, 2019 йил) қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси мазкур конвенцияни ҳали ратификация қилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 сентябрдаги ПҚ–345-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури босқичма-босқич жорий этилади.
Қарор билан иш жойида тазйиқ, жинсий ва жисмоний зўравонлик, шаҳвоний шилқимлик, руҳий босим, таъқиб ва камситиш ҳолатларининг олдини олиш, бундай ҳолатлар бўйича мурожаатларни қабул қилиш ва холис кўриб чиқишнинг янги тизими жорий этилади. Давлат органлари ва ташкилотлари учун “Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити” ахборот портали ишга туширилади, иш жойида тайзиқ ва зўравонлик ҳолатларига оид мурожаатларни онлайн қабул қилиш ташкил этилади. Мурожаат қилган шахсларнинг шахсий маълумотлари ва мурожаат мазмуни махфийлиги кафолатланади.
Мансабдор шахс ёки масъул ходимга оид мурожаатлар автоматик равишда юқори турувчи инстанцияга юборилади.
Агар ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари аниқланса, мурожаат «112» орқали ваколатли органга юборилади.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2026 йил 1 декабрга қадар “dmi.mehnat.uz” ахборот тизимида нодавлат ташкилотлар учун фойдаланиши учун зарур имкониятларни яратади.
Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура меҳнат соҳасида тайзиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан “112” ягона диспетчерлик хизмати орқали келиб тушган мурожаатларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва холисона кўриб чиқилишини алоҳида назоратга олади.
Тайзиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича текширувлар ўтказилади, уларнинг натижалари ва кўрилган чоралар бўйича маълумотлар порталда сақланиб қолинади, уларнинг йўқ қилинишига йўл қўйилмайди.
Қонунчилик ҳужжатларига ушбу 345-сонли қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.
Қарор ўз вақтида қабул қилинди, бўлмаса, крепостнойлик бу – кафолатланган иш жойлари ва эртанги кунга бўлган ишонч деб тарғибот бошланса, интизомсиз деҳқонларни қамчилаш ёки кесак кўтартириб сув тўла ариққа тушириш ҳолатларига ажабланмай қолар эдик.
Маълумот учун, қонунларнинг бўлмаганлиги феодал ҳоқонга тўй учун солиқ ёки биринчи кеча ҳуқуқини жорий этиш (лотин: jus primae noctis) имкониятини берган.
Ҳуқуқшунос Анвар Бозоров
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг