ГУРЛАН ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ ЙЎЛАКЛАРИ ЎПИРИЛИБ ТУШДИ – РАҲБАРИЯТНИНГ ПАРВОЙИ ФАЛАК
Гурлан туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудида йўлак бетони ўпирилиб тушганига тахминан 20 кун бўлди, аммо раҳбарият томонидан ҳеч қандай амалий чора кўрилмаяпти. Хавфли чуқур фуқаролар учун жиддий таҳдид бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистон бюджет ташкилотларидаги аксарият раҳбарлар қоғоз қурти каби бюрократияга ўч, мажлислар ва фото ҳисоботларни севади. Амалда юзага келган муаммога эса тезкор чора кўролмайди.
Мана, Гурлан тиббиёт бирлашмаси ҳудудида бетон қоплама ўпирилиб тушди. Салкам 20 кундан бери аҳвол шу. Бирор киши шу чуқурга йиқилиб ўлиб қолса (майиб бўлса ҳисобмас), иннанкейин бирор чора кўрилар.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг