ФВВ ХОДИМЛАРИ МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА МАҲКУММИ?
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари қурилиш ишларига жалб этилаётгани, айримлари эса материалларни ўз ҳисобига олишга мажбурланаётгани айтилмоқда. Байрам ва дам олиш кунларида йиғилишлар ўтказилиши меҳнат ҳуқуқлари бузилаётганини кўрсатмоқда.
Фавқулодда вазиятла вазирлигига янги вазир тайинланганидан кейин тизимда йиғилишлар сони кўпайиб, ходимлар хизмат вазифаларидан ташқари қурилиш ишларига жалб этилмоқда.
Ишчиларнинг таъкидлашича, айрим ҳолларда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарининг бир қисмини ходимлар ўз маблағлари ҳисобидан таъминлашга мажбур бўлишяпти.
Дам олиш ва байрам кунларида ҳам йиғилишлар ўтказилаётгани эса ходимларнинг меҳнат ва дам олиш ҳуқуқларини буткул поймол қилади.
Ходимларга кўра, аввалги раҳбарият даврида мажбурий меҳнат, маблағ йиғиш ва уйма-уй профилактика тадбирлари бекор қилинган, ҳозир эса ушбу амалиётларнинг айримлари қайта жорий этилди.
Тизимда интизомий жазолар қўлланилиши ва айрим ходимларнинг маошлари қисқартирилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур даъволар юзасидан расмий муносабат билдирадими?
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг