Фориш тумани ҳокими ўринбосари Эльнора Умматова туман ҳокимлигида турли ихтилоф ва низолар келиб чиқишига сабаб бўлиб, айрим ходимларнинг ишдан кетишига таъсир кўрсатганликда айбланмоқда.

Ушбу айбловлар ҳокимлик жамоасидан келиб чиқди.

Ўринбосарни ҳоким ўрнига кўз тиккан рақобатчи деб аташмоқда.

Рақобатчи бўлса нима қипти?

Ўринбосар ҳокимни танқид қилиши ҳам ғоят ўринли иш.

Иш бор жойда етакчилар бўлиши табиий.

Шундай бўлсада, ҳокимлик жамоасининг кайфиятини ўрганиш лозим.

Кимгадир, кимларгадир нисбатан ноҳақлик сабаб мана шундай айбловлар янграмоқда.

Фақат тафтишдан мақсад – шикоятчини топиш эмас, муҳитни яхшилаш бўлиши лозим.