“ФОИЗСИЗ КРЕДИТ” ВАЪДАСИ БИЛАН ОДАМЛАРНИ ЧУВ ТУШИРГАН ЖИНОИЙ ГУРУҲ ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Тошкент вилоятида 400 дан ортиқ фуқаро номига кредит расмийлаштириб, қарийб 17 млрд сўмни ўзлаштирган, “фоизсиз” ва “жуда кам фоизли” кредит ваъда қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Мақолада схема қандай ишлагани ва қандай алдовлардан эҳтиёт бўлиш кераклиги ёритилади.
Сўнги вақтларларда кредит ва банк иши бўйича жиноятлар сони сезиларли даражада ортиб бормоқда. Тошкент вилоятида 400 нафардан ортиқ фуқаронинг номига кредит расмийлаштириб, қарийб 17 миллиард сўм маблағни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди.
Жиноий гуруҳнинг схемаси содда, аммо психологик жиҳатдан пухта ўйланган. Аввал интернетда “фоизсиз кредит”, “жуда кам фоизли кредит” роиб берамиз, каби эълонлар жойлаштирган. Таклифга қизиққан фуқаролар эса олдиндан ижарага олинган ҳашаматли офисларга чақиришган. Яъни фирибгарлар нафақат интернетдаги реклама, балки ташқи кўриниш ва муҳит орқали ҳам ўзларига ишонч уйғотишга ҳаракат қилган.
Содда фуқароларга пул зарурлигилидан фойдаланган фирибгарларнинг иши осонгина ҳал бўлган. Масалан, 100 миллион сўмлик кредит расмийлаштирилади, унинг 50 миллион сўми фуқаронинг ўзига берилади, қолган қисми эса компанияда қолади ва кредит тўловларини гўёки компаниянинг ўзи амалга ошириб боради. Натижада фуқаро “мен қарз олмаяпман, аксинча, пул олаяпман” деган тасаввурда юраверади.
Мазкур ҳолатда 400 нафардан ортиқ фуқаронинг номига кредит расмийлаштирилгани ва фирибгарлар қарийб 17 миллиард сўм маблағни қўлга киритгани муаммонинг кўламини кўрсатади. Оддий ҳисоб-китоб қилинса, ўзлаштирилган маблағ ҳар бир жабрланувчига ўртача 42,5 миллион сўм атрофида тўғри келади. Бу эса гап шунчаки бир марталик алдов ҳақида эмас, балки кўплаб фуқароларнинг молиявий ишончидан тизимли равишда фойдаланилган схема ҳақида кетаётганини англатади.
Бу воқеада яна бир муҳим жиҳат бор: фирибгарлар фуқароларнинг пулидан кўра, уларнинг ишончидан фойдаланган. Бу пухта режа учун ҳам улар пул тикишган. Энг ачинарлиси ўша товонни ҳам фуқаролардан ундири олишган.
Бу йўлдаги фирибгарлар ҳали фош бўлмаганлари кўп. ШЎунинг учун алданиб қолманг. Айниқса, “ҳужжациз”, “фоизсиз”, “жуда кам фоизли” ёки “ҳеч қандай хавфи йўқ” кредит олиб берамиз деган гапларга ишониб қолманг. Чунки Ўзбекистонда паспортсиз ва фоизсиз кредит бериш тизими амалийти йўқ.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг