Қўштепалик фермер Шерзод Аҳмаджонов ерга уруғ сочиб, ҳосил етиштириш билан овора бўлиб юрган пайтда, масъуллар электр манбасига қизиқиб қолишди.

Ҳужжатларга кўра, у сув чиқариш учун насосни электр тармоғига ноқонуний улаган. Мамлакат энергетика тизими айнан шу бир фермер туфайли қийин аҳволга тушиб қолгандек,  иш бирдан сўтга оширилди. Оширилмасин демаймиз, лекин катта-катта савдо марказлари, комбинатларни ҳам шундай ҳаққоний элакдан ўтказиш керак.

Янги қурилган саройлар, тун бўйи чарақлаб турган рекламалар, йўқотишларга сабаб бўлаётган эски тармоқлар эмас, даласини суғоришга уринган деҳқон асосий “асосий айбдор”га айланиб қолмасин.

Уч ой давомида деҳқон давлатга 30 миллион сўм зарар етказди. Суд ҳукми билан Шерзод Аҳмаджоновга 1 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.