АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФБР) директори Кэш Пател Россияга келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда Американинг MS NOW телеканали ўз манбаларига таяниб маълум қилди.

Телеканал хабарига кўра, Пател Россияда бир қатор учрашувлар ўтказиши кутилган. Бироқ унинг айнан кимлар билан учрашиши ва ташрифдан кўзланган мақсад ҳақида маълумот берилмаган.

Аввалроқ Politico нашри июль ойида Кэш Пател 14–15 октябрь кунлари Россияга ташриф буюриши мумкинлиги ҳақида ёзган эди.

Қайд этилишича, ФБР директори сўнгги марта бундан 13 йил аввал, 2013 йилда Россияга ташриф буюрган.

Бироқ ФБР Пателнинг Россияга келгани ҳақидаги хабарни рад этди. Идора вакиллари унинг айни пайтда АҚШ ҳудудида эканини маълум қилди.

Ҳозирча Пателнинг Россияга ташриф буюриши режалаштирилгани юзасидан қўшимча расмий маълумот берилмади.